Хитойнинг TikTok ижтимоий медиа платформаси сотуви бошланди ва Қўшма Штатлар назоратни сақлаб қолади.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, TikTok битими устида иш олиб борилмоқда ва инвесторлар тайёргарлик кўрмоқда. АҚШ маъмурияти келишув тузилган тақдирда ҳам Хитой ижтимоий медиа платформаси устидан қандайдир назоратни сақлаб қолишидан хавотирдами, деган саволга Трамп буни рад этди.
"Биз буни жуда қаттиқ назорат қиламиз", деди у.
The Wall Street Journal (WSJ) манбаларига таяниб хабар беришича, Трамп маъмурияти TikTok савдоси шартларига кўра инвесторлардан кўп миллиард долларлик тўлов олишни кутмоқда.
Таъкидланишича, инвесторлар Хитой билан музокаралар олиб бориш ва келишувни якунлаш учун маъмуриятга ҳақ тўлашлари керак бўлади. Тўлов тартиби ва аниқ суммаси ҳозирча айтилмаган, чунки келишув бўйича муҳокамалар ҳамон давом этмоқда. Умуман олганда, АҚШ маъмурияти инвесторлардан миллиардлаб доллар олиши мумкин. Бу "келишувни ташкил қилиш учун катта нарх ёрлиғи", деб таъкидлайди WSJ.
Газетанинг ёзишича, америкалик сармоядорлар консорсиуми акцияларнинг тахминан 80 фоизини олади, Хитойнинг ByteDance компаниясининг улуши эса 20 фоиздан кам бўлади.