"Ҳали ҳеч ким бундай улкан мудофаа бюджетини кўрмаган. Биз қудратли бўлишимиз керак, ҳозир атрофимизда жуда кўп ёвуз кучлар бор", — деди Трамп.
Президент мазкур суммага фақат Пентагонга ажратилган маблағ киритилиши ёки бу бошқа идораларни ҳам қамраб олувчи миллий мудофаа учун ажратилган умумий бюджет бўлиши мумкинлигига аниқлик киритмади.
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет эса Трамп АҚШ қуролли кучларининг қудратини тез тиклаёнтганини айтди.
Эълон қилинган мудофаа бюджети 2025 йилги барча миллий хавфсизлик дастурларидан сезиларли даражада катта. АҚШ Конгресси 2025 йил учун Пентагон харажатлари, ядро қуролларини ишлаб чиқиш ва бошқа идоралар хавфсизлик дастурлари учун 892 миллиард доллар ажратган эди.
"Трамп ва Ҳегсетнинг баёнотлар кутилмаган бўлди, чунки федерал бюджет май ойининг охирида эълон қилиниши кутилмоқда", деб ёзади Politico.