АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун Россияга таъсир ўтказиш учун ҳеч қандай чора кўрмаётгани ҳақидаги даъволарни қатъиян рад этди.
Бу ҳақда хорижий ОАВлар хабар берди.
"Менда Россия президенти Владимир Путинга ҳеч қандай сигнал йўқ. У менинг позициямни билади. Ва у ёки бу қарорни қабул қилади", - деди Трамп тегишли саволга жавоб бериб.
Унга кўра, АҚШ Россиянинг Украинадаги қадамларидан қониқмаса, чора кўради. "Унинг қарори қандай бўлишидан қатъи назар, биз бундан ёки қониқамиз ёки норози бўламиз. Агар биз норози бўлсак, нимадир бўлганини кўрасиз", - деди Америка раҳбари, тафсилотларни ошкор қилмасдан.