Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп: "АҚШ Кубада ҳукумат ўзгаришини амалга ошириш ниятида"

Трамп: "АҚШ Кубада ҳукумат ўзгаришини амалга ошириш ниятида"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан можаро ҳал қилингандан сўнг Кубада ҳукумат ўзгаришини амалга ошириш ниятида эканлигини айтди.

Америка етакчиси бу баёнотни Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб бериш чоғида айтиб ўтди.

"Бизда Куба учун жуда яхши режалар бор. Менимча, биз жуда қаттиққўл, жуда ёқимсиз бўлган режимдан қутулишимиз керак бўлади", деди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Эрон атрофидаги вазият АҚШнинг ҳозирги устувор вазифаси бўлиб қолмоқда.

"Мен бир вақтнинг ўзида битта нарсани ҳал қилишни афзал кўраман. Биз Эрон Ислом Республикаси билан ишлаймиз ва бу амалга оширилгандан сўнг, қайтиш йўлида қисқа вақт тўхтаб, шуни қиламиз. Биз уларга ёрдам беришни хоҳлаймиз", деб қўшимча қилди АҚШ президенти.

Киритилди: Бугун 11:21. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!