Парламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида давлат тузилмалари ходимларининг формали кийим-бошидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан ҳарбий ва идоравий формали кийим-бошларга одамларни адаштириб юбориш даражада ўхшаш кийим-бошларни кийиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш қатъиян тақиқланяпти.
Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Унга кўра, формали кийим-бошнинг ўзи мусодара қилинади ҳамда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2 миллион сўмдан 4,1 миллион сўмгача) жарима солинади.