Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаевга нисбатан жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўриб чиқилмоқда.
Тергов маълумотларига кўра, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш)нинг бир қатор қисм ва бандлари бўйича айбланмоқда.
Мазкур жиноят иши доирасида Бекмурод Абдуллаев билан бирга жами 30 нафар шахс судланмоқда.