Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ Кариб денгизидаги ҳарбий амалиётларни давом эттиришга тайёр"

Трамп: "АҚШ Кариб денгизидаги ҳарбий амалиётларни давом эттиришга тайёр"

Қўшма Штатлар наркотик картелларига қарши курашиш учун Кариб денгизидаги ҳарбий амалиётларни давом эттиришга тайёр.

Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон ва Сенат вақтинчалик президенти Чак Грасслига йўллаган мактубида айтилади.

"Сизга 2025 йил 2 сентябрда Кариб денгизида амалга оширилган ҳарбий ҳаракатлар ва келажакда бундай ҳаракатлар истиқболлари ҳақида маълумот бермоқчиман. Айни пайтда ҳарбий амалиётлар кўлами ва давомийлигини олдиндан айтиб бўлмайди. АҚШ Қуролли кучлари кейинги ҳарбий амалиётларни ўтказишга тайёрлигича қолмоқда", — дейилади 4 сентябрдаги мактубда.

Киритилди: 10:45 07.09.2025. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!