Бугун 6 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ Канадани ўз сафига қўшиб олиш учун ҳарбий куч ишлатмайди"

Трамп: "АҚШ Канадани ўз сафига қўшиб олиш учун ҳарбий куч ишлатмайди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ҳеч қачон Канадани АҚШга қўшиб олиш учун ҳарбий куч ишлатишига ишонмайди.

Бу ҳақда Америка етакчиси NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Канаданинг Қўшма Штатларга куч билан қўшилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга у, "Менимча, биз ҳеч қачон бу нуқтага эриша олмаймиз", деди у. "Гренландия билан нимадир содир бўлиши мумкин ва ростини айтсам, бу бизга миллий ва халқаро хавфсизлик учун керак, аммо менимча, Гренландия муаммосини куч билан ҳал қилиш жуда даргумон. Мен Канада билан бундай бўлаётганини умуман кўрмаяпман."

Шу билан бирга, Трамп агар Канада АҚШ таркибига кирса, у “қимматли давлат”га айланишини айтди.

“Кўп йиллар аввал ҳукмдор билан чизилган ушбу сунъий чизиқсиз (Канада ва АҚШ чегараси) харитага қараганимда.. Бу қандай ажойиб мамлакат бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз", — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 00:27 05.05.2025. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!