Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп алдадими? Оқ уй Путин билан мулоқот бўлмаганини маълум қилди!

Трамп алдадими? Оқ уй Путин билан мулоқот бўлмаганини маълум қилди!

Оқ уй инкор этди: Трамп Путин билан суҳбатлашмаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп 13 март куни Россия президенти Владимир Путин билан мулоқот қилмаганини Оқ уй вакили Керолин Ливитт маълум қилди.

Илгари Трамп 13 март, пайшанба куни россиялик ҳамкасби билан ўтказилган музокаралар ҳақида хабар тарқатганди. У Россия раҳбари билан самарали суҳбат ўтказганини айтган эди. Гўёки, улар бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилишган ва ҳатто Украинадаги уруш мавзусига ҳам тўхталишган. Шу боис, энди жанговар ҳаракатларни бутунлай тўхтатиш ва тинчлик ўрнатиш учун жиддий имконият пайдо бўлганди.

Бироқ, Оқ уй вакили Трамп пайшанба куни Путин билан самарали алоқалар ҳақида гапирганда ўзини эмас, балки ўзининг махсус элчиси Стив Уиткоффни назарда тутганини таъкидлади.

Киритилди: 20:15 14.03.2025. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!