АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон Вашингтоннинг келишув шартларини қабул қилмаса, йўқ қилинишини айтди.
Трамп бу баёнотни Нью-Йоркнинг Сиракуз шаҳрида тарафдорлари олдида қилган нутқида айтди.
"Мен сизга битта нарсани айтаман: Эрон билан боғлиқ ҳамма нарса жуда тез ҳал қилинади. У ёки бу тарзда. Ёки улар бизга ҳамма нарсани беришади, ёки уларнинг мавжудлиги тугайди. Ва улар буни билишади", деб таъкидлади АҚШ президенти.