Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп 20 миллиондан ортиқ америкаликка пул бермоқчи

Трамп 20 миллиондан ортиқ америкаликка пул бермоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Medicare Part B дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка тиббий суғурта харажатларини қоплаш учун бир марталик тўловлар берилишини маълум қилди.

Трампнинг айтишича, ҳар бир фуқарога тахминан 90 доллардан тўланади. Бу мақсад учун давлат бюджети ҳисобидан қарийб 2 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган.

Президент бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, маъмурият тўловларни яқин вақт ичида юборишни бошлайди. Маблағ Medicare Part B дастурида рўйхатдан ўтган кекса фуқароларнинг суғурта бадалларини тўлашга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

Трамп, шунингдек, 3 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Конгрессдаги оралиқ сайловларда Республикачилар партияси ғалаба қозонса, АҚШнинг барча катта ёшли фуқароларига 5 минг доллардан бериш ваъдасини яна бир бор такрорлади.

Ушбу ташаббус амалга оширилса, давлат бюджетига 1 триллион доллардан ортиқ харажат тушиши мумкин. Трамп бу режа ҳақида аввал ҳам, жумладан сентябрь ойида билдирган эди.

Киритилди: 23:30 04.10.2026. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!