Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тракторчи машинист ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

A A A
Тракторчи машинист ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Х. фуқаро Ш.Ж.нинг ишончига кириб, унга таниши Д.А. орқали Тракторчи машинист гувоҳномаси ҳамда категория олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, О.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жомбой тумани бўлими бош мутахассиси Д.А. фуқаро Ш.Ж.га 10 кун муддат ичида Тракторчи машинист гувоҳномаси ҳамда категория олиб бериши 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Н.Х.га Хоразм ёки Сирдарё вилоятларидаги танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларга қатнашмасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро ўқув спорт техника клуби устаси С.Н. фуқаро К.Ғ.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:17 12.03.2024. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!