Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.
Улар Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни тезроқ қайта бошлашга чақирди. Ташқи ишлар вазирлари ядровий объектларга ҳужум қилишдан МАГАТЭнинг кафолатлари остида тўхташ керак деб ҳисоблашади.