Эрон қўшнилари Исроил билан можарога тортилиши ҳақида қўрқмоқда ва Яқин Шарқ минтақасида вазиятнинг кескинлашишидан хавотирда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги юқори мартабали манбаларга таяниб хабар бермоқда.
«Сўнгги икки йил ичида Эрон билан алоқаларни тиклаган Форс кўрфази қўшнилари Исроилнинг ҳаракатларидан ташвишда ва можарога тортилишни исташмайди. Эрон ўз қўшнилари воқеалар марказида қолишдан қўрқишини билади ва улар АҚШ президенти Дональд Трамп билан деэскалация қилишни талаб қилмоқда», — деб ёзилган мақолада.
Қўшимча қилиб айтилишича, Форс кўрфази давлатларининг бир қатор мансабдор шахслари Эроннинг ядрo дастурини тўхтатиш бўйича Исроил ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган, чунки улар бу дастурнинг амалга оширилиши оқибатларидан хавотирда.