Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Париж-2024 Олимпиадасининг иккинч даврасидаёқ Диёра Келдиёровага ютқазиб қўйган Ута Абе икки кун аввал Венгриядаги жаҳон чемпионатида 5 карра жаҳон чемпионига айланган эди. Япониялик 24 ёшли Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Диёрадан қабул қилинган аламли мағлубиятни унута олмаяпти. Ўзи бир умрга унутилмайдиган мағлубият бўлганди-да!

"Олимпиада ўтганига ҳам анча бўлди, мен бу мусобақа медалини қўлга киритишни жуда ҳам хоҳлагандим. Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан", - деди Абе.

Диёра Келдиёрованинг бу йил она бўлишини инобатга олсак, у 2026 йилда ҳам катта спортга қайтмаслиги ойдинлашади. Балки, 2027 йилнинг ўрталарида Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси учун қайтар.

Киритилди: 22:25 16.06.2025. Ўқилди: 8111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!