"Фарс" ахборот агентлиги ушбу хабарни ер ости омборларидан бирида дронлар акс этган сурат билан бирга тарқатди.
Шу билан бирга, Эрон расмийлари агар Тел-Авив агрессиясини тўхтатмаса, Теҳрон ҳарбий бўлмаган объектларни ҳам бомбардимон қилишни бошлаши мумкинлигини айтган.
Аввалроқ Исроил Теҳрон пойтахтидаги туманлардан бирининг аҳолисини эвакуация қилиш талаби билан чиққан эди. Улар яқин соатларда бу ҳудудга зарба беришни режалаштирмоқда.