Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентнинг уч тумани бугун вақтинча электрсиз қолади

Тошкентнинг уч тумани бугун вақтинча электрсиз қолади

Тошкент шаҳрининг учта тумани ҳудудида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 13 апрель куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани — “Бектемир” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа туман — “Ўрикзор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Юнусобод тумани — “Тикланиш”, “Катта Ҳасанбой”, “Ҳасанбой”, “Шарқ ҳақиқати” ва “Исломобод” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

Киритилди: 09:55 13.04.2024. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!