Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Очиқ маълумотлар порталида келтирилган рақамларга кўра, 2018 йилдан то 2025 йилнинг августига қадар Республика бўйича жам 32 028 та ЙТҲ содир бўлган.
Бунда 2018-2024 йиллар учун ўртача қиймат, яъни йиллик 4 350 та ЙТҲга нисбатан мазкур ҳолатларнинг содир бўлиши 2025 йилда 10,02 фоизга ошган. Бу рақамлар, айниқса, 2023 йилнинг 1 апрелидан кучга кирган – шаҳарларда тезликнинг 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилиши фонида янада ўсгани билан эътиборли. Яъни, айнан 2021 йилда 3 452 та ЙТҲ содир бўлган бўлса, 2022 йилда бу борадаги рақам 5 094 тага (2023 йилда 4 733 та, 2024 йилда 5 008 та ва 2025 йилнинг январь-августида 4 350 та) етган.
Жорий йилнинг апрель-июль ойларида эса пойтахтда ЙТҲлар сони кетма-кет 630-640 та атрофида содир бўлган.
2018-2025 йилларда ЙТҲлар сони туманлар кесимида: