Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентнинг бир қанча туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкентнинг бир қанча туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бунга “ТошИЭМ”га келувчи юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабаб бўлган.

“Бир неча туманларнинг айрим ҳудудларида 2022 йил 20 июнь соат 18:00 дан 21 июнь соат 06:00 га қадар иссиқ сув таъминоти вақтинча қисман тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Хусусан:

• Миробод;
• Яккасарой;
• Яшнобод;
• Мирзо Улуғбек;
• Юнусобод;
• Шайхонтоҳур;
• Чилонзор;
• Сергели.

Хабарга кўра, юқори босимли газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этилиши билан иссиқ сув таъминоти тикланади.

“Toshissiqquvvati” ДУК ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Киритилди: 21:52 20.06.2022. Ўқилди: 2128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!