3 август соат 10:00 дан 4 август соат 10:00 гача Мирзо Улуғбек туманидаги сув тақсимлаш иншоотида режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб пойтахтнинг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари давомида 5 та магистраль зулфин алмаштирилади.
Узилиш 22 та маҳалла, 884 та кўп қаватли уй, 7 006 та хонадон, 242 та давлат ва ижтимоий соҳа муассасаси ҳамда 33 мингдан ортиқ аҳолига таъсир қилади.
Сувсиз қоладиган ҳудудларга ичимлик суви махсус транспорт воситаларида етказиб берилади.
Мутасаддилар аҳолидан зарур миқдорда ичимлик суви захирасини олдиндан тайёрлаб қўйишни сўради.
Сув ўчадиган ҳудудлар рўйхати.
Махсус машинада сув етказиб бериш графиги.