Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади

Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади

Арманистон ҳукумати янги сайланган Миллий мажлиснинг Ереванда бўлиб ўтган биринчи йиғилишида расман истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян видео мурожаатида маълум қилди.

Пашиняннинг айтишича, ҳукуматнинг ваколатларини топшириши Арманистон Конституциясининг 158-моддасига мувофиқ амалга оширилган. Унга кўра, ҳукумат янги парламентнинг биринчи йиғилиши куни истеъфога чиқиши шарт.

Янги ҳукумат шакллантирилгунга қадар амалдаги Вазирлар Маҳкамаси ўз вазифаларини вақтинчалик мақомда бажаришда давом этади.

Бош вазирнинг маълум қилишича, ҳукмрон «Фуқаролик шартномаси» партияси бош вазир лавозимига ўз номзодини 2 август куни тақдим этади.

Арманистонда парламент сайловлари 7 июнь куни бўлиб ўтган. Уларнинг якунларига кўра, ҳокимиятдаги партия парламентда кўпчиликни сақлаб қолган, бироқ конституциявий кўпчиликни қўлга кирита олмаган.

Янги чақириқ Миллий мажлиснинг биринчи йиғилиши яна бир воқеа билан эътибор тортди. Илк бор мамлакат тарихида Барча арманлар католикоси Гарегин II парламентнинг биринчи мажлисига таклиф этилмади.

Киритилди: 21:30 02.08.2026. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!