Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Африкадаги энг узун тезюрар автомагистралига Трамп номи берилди

Африкадаги энг узун тезюрар автомагистралига Трамп номи берилди

Марокаш қироли Муҳаммад VI Африкадаги энг узун тезюрар автомагистралига Доналд Трамп номини берди.

​"Ушбу дўстлик ва тинчлик гувоҳлигига ҳурмат белгиси сифатида, шунингдек, ўзимнинг юксак ҳурматимнинг шахсий ифодаси ўлароқ, Мен Қиролликнинг энг муҳим йўл магистралларидан бирини "Доналд Ж. Трамп шоссеси" деб номлашга қарор қилдим. Узунлиги 1055 километрдан ортиқ бўлган ушбу йўл бутун Африкадаги энг узун йўл магистрали ҳисобланади", — дейилади қиролнинг АҚШ президентига йўллаган мактубида.

​Марокаш қироли Муҳаммад VI Тизнит — Дахла (1055 км) йўлини АҚШ томонидан қиролликнинг Ғарбий Саҳрои Кабир устидан суверенитети тан олингани учун миннатдорчилик сифатида шундай номлашини қайд этган.

Киритилди: 20:35 02.08.2026. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!