Бугун 3 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Нетаньяҳунинг рафиқаси ва ўғли қароргоҳ ходимларига нисбатан зўравонликда айбланмоқда

Нетаньяҳунинг рафиқаси ва ўғли қароргоҳ ходимларига нисбатан зўравонликда айбланмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг расмий қароргоҳида ишлаган собиқ ходим унинг оиласига нисбатан жиддий айбловларни илгари сурди. Бу ҳақда Исроилнинг 12-канали анонимлик сақланган ҳолда «Y» ҳарфи билан таништирилган собиқ ходим сўзларига таяниб хабар берди.

Унинг айтишича, бош вазирнинг рафиқаси Сара Нетаньяҳу қароргоҳ ходимларига нисбатан мунтазам равишда ҳақоратли муносабатда бўлган, айрим ҳолларда эса жисмоний куч ишлатган.

Собиқ ходимнинг таъкидлашича, Сара Нетаньяҳу хорижлик ишчилар ҳамда шарқлик яҳудийлар (мизроҳийлар)га нисбатан камситувчи муносабатда бўлган. Унинг сўзларига кўра, Сара Нетаньяҳу тозалаш ишларидан норози бўлиб, уни уч марта туртиб юборган.

Ходим фарзанди оғир аутизм билан яшашини айтганида, Сара Нетаньяҳу уни ҳақорат қилганини ҳам иддао қилди.

Шунингдек, собиқ ходим Африкадан келган аёл ходима ҳам мунтазам таҳқирланганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Сара Нетаньяҳу мазкур ходимни ҳар сафар бинога киришда тўлиқ ечиниб, махсус кийим кийишга мажбур қилган ҳамда унга сув ичиш учун танаффус беришни тақиқлаган.

Айбловларда Нетаньяҳунинг ўғли Яир Нетаньяҳу ҳам тилга олинган. Собиқ ходимнинг таъкидлашича, у тўшак чойшаблари ювилмаганидан норози бўлиб, уни туртиб юборган.

Шунингдек, қароргоҳ ходимлари меҳнат қонунчилиги талабларига зид равишда мунтазам равишда узоқ муддатли қўшимча ишлашга мажбур қилингани ҳам иддао қилинмоқда. Айбловлар юзасидан Нетаньяҳу оиласининг расмий муносабати ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 21:40 02.08.2026. Ўқилди: 905 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!