Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Дониёр Қодиров иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.
Савол: Тошкентга кирмоқчи бўлган фуқаронинг паспорти ёнида бўлмаган ҳолларда қандай йўл тутилади?
Жавоб: Биз ушбу масалани оператив йўллар билан ҳал этиш чорасини излаяпмиз. Агар Тошкентга кирмоқчи бўлган фуқаронинг паспорти ёнида бўлмаса унинг Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш имкони мавжуд.