Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги талабалар ётоқхоналари карантин зоналарига айлантирилади

A A A
Тошкентдаги талабалар ётоқхоналари карантин зоналарига айлантирилади

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, талабалар турар-жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади.
 
Қарорга биноан, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуасида сақланаётган шахсларни уй карантинига ҳамда олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказиш чоралари кўрилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан карантинда сақлаш жойларига мослаштириш учун зарур инфратузилмага эга бўлган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларининг рўйхати ишлаб чиқилади.

Киритилди: 15:02 08.07.2020. Ўқилди: 3287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!