Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентдаги сотув офисларидан бирида ёнғин чиқди

Тошкентдаги сотув офисларидан бирида ёнғин чиқди

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги сотув офисларидан бири ёниб кетди. Ҳолат акс этган тасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Пойтахт ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, 26 февраль куни соат 02:18 да Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинган ва соат 02:54 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 09:50 26.02.2025. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!