Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “P.S.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Н.Д. харидорга 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 538,1 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.