Тошкент шаҳрида 744,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Унда келтирилишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. Фуқаро А.И.га тегишли хонадонда яшаб келаётган фуқаролар С.Ш. ва Б.А. ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, 744,2 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.