Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдаги "Nest One" турар-жой мажмуасида 9 нафар ишчи заҳарланди

Тошкентдаги "Nest One" турар-жой мажмуасида 9 нафар ишчи заҳарланди

Тошкентдаги "Nest One" турар-жой мажмуасида 9 нафар ишчи заҳарланди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарни тасдиқлади.

Аниқланишича, жорий йилнинг 15 январь куни Nest one» турар жой мажмуасида қурилиш ишларини олиб бораётган 9 нафар ишчи-ходимлари «L.C.» (номи маҳфийланган) МЧЖ томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиб, “овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижасига кўра, 16.01.2023 йилда ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижасига кўра, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Киритилди: 22:32 19.01.2023. Ўқилди: 2766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!