Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентдаги машҳур автосервис ёниб кетди

A A A
Тошкентдаги машҳур автосервис ёниб кетди

Тошкентда 29 сентябрга ўтар кечаси машҳур автосервис ва тюнинг маркази ёниб кетди.

Шаҳар ФВБ матбуот хизмати хабарига кўра, бугун соат 02:25 атрофида Сергели тумани "Олтин водий" МФЙда жойлашган автосервисда ёнғин бўлаётганлиги бўйича ФВБга хабар келиб тушган.

Унга кўра, 4 та ёнғин қутқарув техникаси соат 02:35 да воқеа жойига етиб борган. Соат 03:30 атрофида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасининг том ва ички қисми қарийб 200 квадрат метри ёниб кетган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида МЧЖнинг қарийб 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Киритилди: 20:11 29.09.2022. Ўқилди: 3362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!