Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилганлиги аниқланди

A A A
Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилганлиги аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижасида тумандаги «Бекуз келажак» иссиқхонасининг фильтрловчи мосламалари носоз эканлиги, шунингдек, олов ёқишда автомобиль шиналаридан фойдаланилганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан иссиқхона масъул ходимидан тушунтириши хати олиниб, қозонхонани таъмирлаш, махсус чанг-газ ушлаб қолувчи фильтрларни янгилаш ҳамда автотранспорт шиналарини ёқмаслик тўғрисида огоҳлантирилди.

Ҳозирда табиатга етказилган зарарни ҳисоблаш учун иссиқхонага эколаборатория ходимлари жалб қилинган.

Киритилди: 12:17 01.02.2024. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!