Ижтимоий тармоқларда “Toshkent Cityдаги Nest One биноси АлоқаБанк фойдасига мусодара этилиши мумкин” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
АлоқаБанк ахборот хизмати маълум қилишича, Nest One биносининг қурилишига АлоқаБанкънинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Банк томонидан бу бино учун ҳеч кимга кредит маблағлари берилмаган ва ўз навбатида бирор тадбиркорга нисбатан судга мурожаат қилинмаган. Хабарда келтирилган АлоқаБанк билан боғлиқ барча маълумотлар хеч қандай асосга эга эмас.