Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, пандемия шароитида аҳоли ва ҳудудлар хавфсизлигини таъминлаш, профилактик тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда талаб даражасида бажарилишига эришиш мақсадида ҳар ҳафтада бир марта бозорлар ёпилиб, уларда дезинфекция тадбирлари ўтказилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги бозорларнинг дезинфекция тадбирлари учун қайси кунлари ёпилишини маълум қилди.
Ҳокимлик томонидан тақдим этилган жадвалга кўра, бозорларнинг дезинфекция учун ёпилиши ҳар ҳафтада қуйидаги кунларда ва тартибда амалга оширилади.
Душанба куни
Сешанба куни
Чоршанба куни
Жума куни
Якшанба куни
Мазкур кунлар тозалик кунлари ҳисобланиб, бозорлар ва савдо комплекслари тўлиқ ёпилади ва санитария-эпидемиологик тадбирлар, шу жумладан кучайтирилган тарзда дезинфекция тадбирлари амалга оширилади.