Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани овқат емагани учун стулга скотчлаб қўйди

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани овқат емагани учун стулга скотчлаб қўйди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги хусусий боғчада тарбиячилар болани стулга скотчлаб қўйди. Пойтахт ММТБ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳолат 21 февраль куни «First Daycare» боғчасида содир бўлган. Тарбиячи унинг ёрдамчиси овқат емагани учун тарбияланувчини скотчлаб қўйган.

Ташкилот маъмурияти тарбиячилар С.А. ва Х.М. билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва уларни ишдан бўшатган, дейилади бошқарма ахборотида.

Қайд этилишича, айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:55 25.02.2025. Ўқилди: 1907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!