Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда “Заковат”нинг Марказий Осиё кубоги учун баҳслар бошланди

Тошкентда “Заковат”нинг Марказий Осиё кубоги учун баҳслар бошланди

“Заковат” интеллектуал ўйинида тарихда биринчи марта Марказий Осиё кубоги ўйинлари бошланди. Мукофот жамғармаси 200 млн бўлган баҳсларда Марказий Осиёнинг 5 та давлатидан келган жамоалар куч синашмоқда.

24-25 сентябрь кунлари “Заковат” интеллектуал ўйинининг спорт йўналишида тарихда биринчи марта Марказий Осиё кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур баҳсларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан жами 50 га яқин жамоалар иштирок этади. Мусобақа соврини жамғармаси 200 миллионни ташкил этади ва ғолиблар:

  • 1-ўрин – 100 миллион;
  • 2-ўрин – 60 миллион;
  • 3-ўрин – 40 миллионни қўлга киритадилар.

1-ўрин ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар бош соврин – қимматбаҳо кубок учун алоҳида куч синашади.

24 сентябрь куни саралаш ўйинлари бўлиб ўтиши, унинг натижаларига кўра, эртага бош совринларни қўлга киритадиган 8 та жамоа аниқланиши кўзда тутилган.

Киритилди: 23:40 24.09.2022. Ўқилди: 2592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!