2 май куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида BYD пиёдалар йўлагидан ўтаётган одамни уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 16:05 ларда Яшнобод тумани Нукус-Фарғона йўли кўчалари чорраҳасида BYD русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи тартибга солинган пиёдалар йўлагидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.