Айтилишича, унга кўмак бериш пайтида, ҳамширалар олти-етти марта қўлига система қўйишга уринишган, лекин уринишлар муваффақиятсиз бўлган. Шундан сўнг қиз Instagram’да жонли эфир пайтида, шифокорларни ҳақорат қилган.
Тиббий ходимлар эса қизнинг электрон сигарета чеккани ва бу томирларида муаммо келтириб чиқарганини айтмоқда.
Суд жараёнида қиз ўз айбини тан олиб, афсусда эканини билдирди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича 1 875 000 сўм жарима белгиланди.