Бугун 27 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда йирик ёнғин содир бўлди

A A A
Тошкентда йирик ёнғин содир бўлди

Кеча, 27 январ куни соат 21:33 да Учтепа тумани, «Тақачи» МФЙ Тақачи кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 21:40 да етиб бориб, ёнғин соат 22:22 да қуршаб олинган.

Ёнғин бир неча соат ўтиб, тунги 01:41 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда маъсул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Киритилди: 10:30 28.01.2025. Ўқилди: 2871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!