Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда янги йўл қурилиши бекор қилинди

A A A
Тошкентда янги йўл қурилиши бекор қилинди

Аввалроқ, 25 сентябрь куни пойтахт аҳолисининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда Мирзо Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу йўлни қуриш ишлари бошлангандан бироз вақт ўтиб, жараён номаълум муддатга тўхтатилди. Бунга йўл қурилиши режалаштирилган ҳудудда ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги аниқлангани сабаб бўлган.
 
“Мутахассислар фикрига кўра мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ушбу коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
 
Қисқа вақт оралиғида бундай ҳажмдаги ишларларни якунлашнинг иложи йўқлиги сабабли, йўл қурилиши ишлари вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Qalampir.uz

Киритилди: 15:55 08.10.2018. Ўқилди: 1535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар