Бугун 7 январь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари қаерларда бўлади? (+манзиллар)

Тошкентда Янги йил байрами тадбирлари қаерларда бўлади? (+манзиллар)

Янги йил арафасида ва ундан кейин пойтахтнинг ҳар бир туманидаги майдон ҳамда боғларда арчалар ўрнатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати.

Асосий арча Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг олд майдонида ташкил қилинади. У 25 декабрь — 10 январь кунлари соат 11:00 дан 23:00 гача ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Байрам тадбирлари, шунингдек, 25 декабрь 10 январь кунлари қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:

Бектемир тумани: Food city мажмуаси, соат 13:00—19:00;

Миробод тумани: «Фурқат» боғи, соат 13:00—19:00;

Мирзо Улуғбек тумани: туман марказий боғи, соат 11:00—22:00;

Сергели тумани: туман марказий ҳиёбони, соат 13:00—19:00;

Олмазор тумани: Талабалар шаҳарчаси, соат 13:00—19:00;

Шайхонтоҳур тумани:

  • Anhor lokomotiv боғи, соат 11:00—22:00;
  • Tashkent сity боғи, соат 11:00—22:00;

Учтепа тумани: Seul эко-боғи, соат 13:00—19:00;

Чилонзор тумани: «Ғофур Ғулом» номидаги истироҳат боғи, соат 11:00—22:00;

  • Humo arena муз саройи олд майдони, соат 11:00—22:00;
  • Magic city боғи, соат 11:00—22:00;

Яккасарой тумани: Next савдо мажмуаси, соат 13:00—19:00;

Яшнобод тумани: «Ашҳобод» сайилгоҳи, соат 11:00—20:00;

Янгиҳаёт тумани: «Меҳригиё» 24/7 савдо ва хизмат кўрсатиш кўчаси майдони, соат 13:00—19:00.

Киритилди: 18:42 11.12.2024. Ўқилди: 1300 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!