Бугун 12 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда яна бир электробус ЙТҲга учради

Тошкентда яна бир электробус ЙТҲга учради

8 июн куни соат 12:30 атрофида Тошкент шаҳри Учтепа туманининг Гулистон кўчасида Lacetti ва 94-сонли йўналишда қатновчи Yutong электробуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар беришича, электробус Гулистон кўчаси орқали Мухлиса ва Аҳмад бекати оралиғида ҳаракатланаётган вақтда йўл четида турган Lacetti (рақами 01 V 416 VB) ҳайдовчиси маст ҳолатда кутилмаганда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб электробусга урилган.

Авария натижасида жароҳат олганлар йўқ. Икки транспорт воситаси ҳам техник шикастланган.Тошкент шаҳрида июн ойининг ўзида учинчи бор Yutong электробуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилмоқда.

Киритилди: 19:23 08.06.2023. Ўқилди: 1409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!