Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда хотинини калтаклаган спортчига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда хотинини калтаклаган спортчига жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда хотинини калтаклаб келишда гумонланаётган спорт устасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизматига таяниб “Nemolchi.uz” лойиҳаси хабар берди. Жабрланувчи аёлнинг сўзларига кўра, эри юнон-рум кураши бўйича мураббий ва спорт устаси бўлиб, уни муттасил калтаклаб келган. Бундан ташқари, эркак оилани моддий таъминламагани сабабли аёл икки нафар кичик ёшли фарзанди, шу жумладан, бир ёшли боласи билан яшаш учун доимий равишда кредит олишга мажбур бўлган. Instagram’даги пост остидаги изоҳларда мураббийнинг дўстлари, ака-ука ва опалари у бундай одам эмаслигини ёзишган. “Улар лойиҳамизни туҳматда айблаб, жабрланувчига мағзава ағдаришди ва ўз дўстларини ҳар қандай йўл билан оқлашга уринишди. Жабрланувчининг таъкидлашича, унга тажовузкорнинг дўстлари қўнғироқ қилиб, аризасини қайтариб олиши учун босим ўтказишмоқда”, дейилади “Nemolchi.uz” хабарида. Қайд этилишича, айни пайтда жабрланувчи аёлга ҳимоя ордери берилган бўлиб, суд-тиббий экспертизаси ўтказилди. Гумонланаётган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 3-қисми (оилавий (маиший) зўравонлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Киритилди: Бугун 14:03. Ўқилди: 768 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!