Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
У 26 августга ўтар кечаси Лос Анжелесдаги хонадонида вафот этган. Санъаткорнинг ўлими сабаби ҳозирча расман очиқланмаган.
Тим Карри 1946 йил 19 апрелда Буюк Британиянинг Чешир графлигида туғилган. Унга дунё миқёсида катта машҳурликни “Рокки Ҳоррорнинг даҳшатли шоуси” (1975) мусиқий фильмидаги доктор Фрэнк-эн-Фертер образи келтирган.
Актёр фаолияти давомида "Амадей", "Пензанс қароқчилари", "Спамалот", "Энни", "Афсона", "Уйда ёлғиз 2" ва "Маппетлар хазинаси ороли" каби фильм, сериал ва театр лойиҳаларида иштирок этган.
Карри, шунингдек, Стивен Кинг асари асосидаги "У" фильмида қўрқинчли масхарабоз Пеннивайз ролини ижро этган.
Эллик йиллик фаолияти давомида актёр уч марта “Тони” мукофотига номзод бўлган ҳамда “Эмми” мукофоти билан тақдирланган.
Маълумот учун, актёр 2012 йилда оғир инсультни бошдан ўтказган эди. Шундан сўнг унинг миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, узоқ вақт даволанган.
Киритилди: Бугун 12:42.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар сони: 0 та.