Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда таниқли хонанда коронавирус сабаб карантинга олинди

Тошкентда таниқли хонанда коронавирус сабаб карантинга олинди

Таниқли опера хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Ширин Маматова Тошкентдаги 5-сонли юқумли касалликлар шифохонасига тушиб қолди. У бу ҳақда Инстаграм’даги саҳифасида ма’лум қилди.

“Азиз обуначиларим, айрим нохуш сабаблар туфайли касалхонага тушиб қолдим. Ҳозирги кунда касалхона карантинга ёпилди. Бу ҳамма билан юз бериши мумкин. Аҳволим яхши, коронавирусга тест топширдим, натижа салбий чиқди. Бироқ яна 14 кунни касалхонада ўтказишим керак. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг”, —  деб ёзади Ширин Маматова.

Хонанданинг мухлислари изоҳларда унга соғлик тилаб, ҳаммаси яхши бўлишини ёзиб қолдирган.

Киритилди: 15:59 18.04.2020. Ўқилди: 14610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!