Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда вафот этган россиялик журналист Инесса Папернаянинг қонида гемоглобин ва углерод оксиди бирикмаси излари топилган. Бу ҳақда РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб хабар бермоқда. Агентлик, шунингдек, айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза ишлари давом этаётганини таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада россиялик икки фуқаро ҳамда меҳмонхонанинг бошқа хонасидан ўзбекистонлик бир нафар фуқаронинг жонсиз танаси топилган эди.