Соат 15:00 ҳолатига пойтахт ҳавоси сифати “яшил” даражани кўрсатмоқда. Ҳаво таркибидаги барча ифлослантирувчи моддалар меъёрий қийматлардан анча паст ҳолатда қолмоқда. Шаҳар дунё шаҳарлари орасида ҳаво сифати бўйича 52 ўринда.
“Шаҳар ҳавоси худдики тоғ ҳавоси каби тоза муҳитни тақдим этмоқда. Мазкур ҳавода ташқи муҳитда сайр қилиш, ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас олиш керак. Бу инсон физиологияси ва қисман психологиясига ҳам фойдали”, дея ёзади “Ўзгидромет” мутахассиси.