Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда "ЎЗБEКИСТОН-ХИТОЙ МАИШИЙ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИ" бўлиб ўтмоқда

A A A
Тошкентда "ЎЗБEКИСТОН-ХИТОЙ МАИШИЙ МАҲСУЛОТЛАРИ КЎРГАЗМАСИ" бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси ҳамда Хитойнинг CusGroup компанияси билан ҳамкорликда 21-22-23 декабрь кунлари GOODY катта савдо биносининг 5-қаватида жойлашган Марказий Осиё Маҳсулотлар Кўргазма ва Савдо Марказида «Ўзбекистон- Хитой Маиший Маҳсулотлари» кўргазмасининг ўтказилаётгани тадбиркор ишлаб чиқарувчилар учун ўз маҳсулотлари билан ташқи бозорга чиқишга самарали қадам бўлди. Ушбу кўргазма иштирокчилари соҳалари қуйидагилардан иборат: қишлоқ хўжалиги тракторлар, қоғоз ишлаб чиқариш ускуналари, болалар кийимлари тўпламлари, ўйинчоқлар, косметика, куз-қиш учун устки кийимлар, кон тебраниш экранлари, электрон конференция алоқа ускуналари, боғ машиналари, авто эҳтиёт қисмлар, қуёш энергияси ускуналари ва бошқа ишлаб чиқариш ускуналарини ўз ичига қамраб олади.
Айтиш мумкинки, Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ўзгаришлар хорижий давлатлар билан савдо алоқаларининг жадал ўсишига хизмат қилмоқда. Хусусан, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар маҳаллий компанияларга ташқи бозорларда кўпроқ тажриба орттиришга имкон беради. Пировардида улар жаҳон савдосида рақобатдош устунликка эга бўлади. Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистоннинг Хитойга экспортида ҳам, Хитойдан импортида ҳам ўсиш кузатилган. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ ҳажми 2017 йилда 4,8 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йил охирига келиб 8,9 миллиард долларга етган. Экспорт ҳажми 23,4 фоизга, импорт ҳажми эса 134,7 фоизга ўсган.
Ўтган йили Ўзбекистон Хитойга асосан минерал ёқилғи (849,5 млн доллар), хизматлар (703 млн доллар), саноат маҳсулотлари (629,8 млн доллар), кимё маҳсулотлари (133,3 млн доллар) ва озиқ-овқат маҳсулотларини (108,8 млн доллар) экспорт қилган. Хитойдан асосан машиналар ва асбоб-ускуналар (3,6 млрд доллар), саноат маҳсулотлари (1,3 млрд доллар), кимё маҳсулотлари (821,9 млн доллар), турли тайёр маҳсулотлар (470,8 млн доллар) ва хизматлар (90,2 млн доллар) харид қилган.Маҳаллий экспортчилар қимматбаҳо металлар, органик кимёвий бирикмалар, шунингдек, мева ва ёнғоқларни Хитой бозорида сотиш бўйича катта имкониятга эга. Ўзбекистонда ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун ҳам катта салоҳият мавжуд.
Республикада бу борада сўнгги йилларда амалга оширилаётган экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш ва умуман олганда ташқи савдо мувозанатини таъминлаш мақсадида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, 2023- йил январь-апрель ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 19,6 млрд. АҚШ долларига етди ва 2022- йилнинг январь-апрель ойларига нисбатан 2,3 млрд. АҚШ долларига ёки 13,4 % га кўпайди. Ушбу рақамлар салмоғи ортиши эса тинимсиз меҳнат, улкан тажрибага боғлиқдир.

Киритилди: 17:22 21.12.2023. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!