Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда тиланчиликни касб қилиб олганлар жазоланди

Тошкентда тиланчиликни касб қилиб олганлар жазоланди

Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида тиланчилик билан шуғулланаётган шахсларга қарши ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида 300 га яқин шахс аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Жумладан, уларнинг 70 нафарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасига (тиланчилик қилиш) асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 47 нафари маъмурий жаримага тортилган. 68 нафари билан профилактик суҳбат ўтказилган ва суд томонидан огоҳлантирилган. 44 нафар вояга етмаганлар “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказ”ларига топширилган. 15 нафарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари аниқланмагани сабабли Реабилитация марказига юборилган, 2 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 1271-моддасига (тиланчилик қилиш) асосан жиноят иш қўзғатилган. Қолган шахсларга нисбатан текширув ишлари давом этмоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ярим йиллик ҳисоботига кўра, тиланчиликни ўзига касб қилиб олганлар 1880 кишини ташкил қилади.

Маълумот учун, тиланчилик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бу турдаги ҳуқуқбузарлик билан шуғулланиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Вояга етмаган, кекса ёшдаги, руҳий ҳолати бузилган, ногиронлиги бўлган шахсларни ва бошқа шахсларни тиланчилик қилишга жалб этиш, шунингдек, шахсларга алкоголли ичимликларни ёҳуд гиёҳвандлик моддалари ёки психотроп моддалар бўлмаган, лекин шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи моддаларни мажбуран истеъмол қилдирган ҳолда уларни тиланчилик қилишга жалб этиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шундай ҳаракат маъмурий жазо қўлланганидан кейин содир этилса, шунингдек такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, бошқа шахсни гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга мажбурлаган ҳолда содир этилган бўлса, Жиноят кодексининг 1271-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади ва 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 16:31 06.07.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!