Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
“Мен билмаган эдим бу ички ишлар органлари ходими формаси эканлигини”, деган улардан бири.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳар бошқармасига Сергели туманида 2 нафар шахс Ички ишлар органлари формасини кийган ҳолда ўзларини шубҳали тутаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Олинган маълумот асосида мазкур 2 нафар шахс ушланган ва суриштирув олиб борилганида улар Ички ишлар органлари ходими эмаслиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур икки фуқаро ёнидан топилган дорилар экспертизага топширилган ва шахсларнинг хатти-ҳаракати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши белгиланган.