Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда сохта банкир ушланди

Тошкентда сохта банкир ушланди

Тошкентда ўзини банк ходими сифатида таништириб, ўзгаларнинг пулларини ўзлаштирган фирибгар ушланди.

Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти яшовчи 38 ёшли (аёл) М.Ғ. номаълум сабабларга кўра 15 млн. cўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлиги бўйича ИИОга мурожаат қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи У.Р. исмли шахс содир этганлиги аниқланганди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган У.Р., жабрланувчи (аёл) М.Ғ.га қўнғироқ қилган ва ўзини “Банк хавфсизлик хизмати ходими“ сифатида таништириб, “СМС“ хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали банк картаси бошқарувини қўлга киритиб, унинг ҳисобида бўлган 15 млн. сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан У.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 07:55 30.09.2024. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!